Фойдаланиш қоидалари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

“Постда” нашриининг

www.постда.уз wеб сайтидан

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ (БИТИМ)

(Оммавий оферта)

Мазкур битим постда.уз сайтида келтирилган ҳамда ушбу битимда белгиланган барча шартларга рози эканлигингизни тасдиқлайди.

Агар битимнинг бирор-бир шарти сизга маъқул келмаса, тасдиқлашдан воз кечишингиз мумкин.

1. Умумий қоидалар

1.1. Асосий тушунчалар:

Постда.уз – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Постда” нашри платформаси (кейинги ўринларда – wеб сайт);

Фойдаланувчи (оддий фойдаланувчи) – ихтиёрий равишда сайт хизматларидан фойдаланади;


1.2. Ушбу битим томонлари сифатида постда.уз сайти маъмурияти ва фойдаланувчи иштирок этади. Фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахс вакили бўлиши мумкин.

1.3. Томонлар ўртасидаги муносабатлар мазкур битим, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлар орқали тартибга солинади.

1.4. Мазкур битим шартлари фойдаланувчининг сайтнинг барча хизматларидан, шунингдек кейинчалик яратиладиган ва ўзгартириладиган хизматлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

1.5. Постда.уз каталогида тақдим қилинган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ишлаб чиқарилган.